Саудия подшоҳи: ‘Менга Аллоҳнинг сифатини берманг’

Саудия подшоҳи Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Хабарларга кўра, худди шундай иш қилгани учун Саудияда чоп этилувчи газета муаллифларидан бири вақтинчалик ўз вазифасидан четлатилган.

Журналист подшоҳ Салмонга нисбатан фақат Аллоҳга берилувчи сифатларни қўллаган.

Уни "ал-ҳалим" ва "шадид ал-иқоб", дея таърифлаган.

Саудия подшоҳи жиянидан кўра ўз ўғлини афзал билдими?

Саудия Арабистони ўзгаришлар бўсағасидами?

"Ал-Жазира" газетаси журналисти қилган бу иши учун шахсан подшоҳнинг буйруғи билан жазоланган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

"Ал-ҳалим" Аллоҳнинг 99 та номидан биттаси сифатида кўрилади.

"Шадид ал-иқоб" булар сирасига кирмаса-да, фақат Аллоҳга берилувчи сифат ўлароқ кўрилади.

Бу ҳар икки номни ҳам одам боласига нисбатан қўллаш номақбул иш сифатида кўрилади.

Таъкидлаш жоиз, "ал-Жазира" газетасининг Қатардаги худди шу номли телеканал ва медиахолдингга алоқаси йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.