Шимолий Корея АҚШга ҳам етиб борадиган илк ракетасини синаган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Шимолий Корея дунёнинг истаган нуқтасини уришини айтмоқда.

Шимолий Корея синаган "Хвасон-14" баллистик ракетаси қитъаларо учади ва бемалол АҚШ ҳудудига етиб боради.

Япониялик ҳарбийларга кўра, Пхенъян синаган "Хвасон-14" Япон денгизига қулагунча 37 дақиқа давомида 930 километр учган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Америкаликлар эса уни ўртача масофадаги ракета деб изоҳлашмоқда.

Шимолий Корея ўз ракетасини Тошкент вақти билан тонгги соат 4.40да Пхёнан-Пукто вилоятидаги полигонидан учирган.

Шимолий Корея ядровий урушга тайёр

Шимолий Корея водород бомбасини синади

Ким Чен Иннинг акасини ким ўлдирган?

Япония бу борада аллақачон Шимолий Кореяга норозилик билдирди ва айни амал "таҳдид даражаси ошганини кўрсатади" деб айтди.

Шимолий Корея энди дунёнинг истаган нуқтасини ракета билан ура олишини урғуламоқда.

Президент Трамп айни синовга кескин жавоб берди.

"Бу боланинг қиладиган бошқа иши йўқ чоғи" - твитлади Трамп Ким Чен Инни назарда тутиб.

"Япония ва Жанубий Корея шу бўлмағур нарсага бундан кейин рози бўлиб ўтиришларига ишониш қийин" - давом этган АҚШ президенти.

"Балки Хитой буни биратўласига ҳал қилиб қўя қолар".

Шимолий Корея жорий йил давомида 11 марта ракета синади.

Бу синовлардан, айниқса, Жанубий Корея катта хавотирда.

БМТ Хавфсизлик Кенгаши эса бир ой олдин Шимолий Кореядан қуролсизланишни талаб қилганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Бу мавзуда батафсилроқ