Трамп Шимолий Кореяни огоҳлантирди

АҚШ Президенти Дональд Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказгани учун Шимолий Кореяга нисбатан "анчайин жиддий" жавоб қайтариш устида бош қотираётганини айтган.

"Улар жуда-жуда хатарли усулда ва бунга жавобан нимадир қилиш керак бўлган йўлда ўзларини тутмоқдалар", деб айтган Президент Трамп.

Тафсилотлари видеолавҳамизда

Шундан кейинги Президент Трампнинг жумлалари оҳанги ўзгаргани кузатилган.

Шимолий Корея АҚШга ҳам етиб борадиган илк ракетасини синаган

Шимолий Корея ядровий урушга тайёр

Шимолий Корея водород бомбасини синовдан ўтказди

"Биз келаётган ҳафталар ва ойларда нималар юз беришига қараб турамиз", деб айтган АҚШ президенти.

4 июль куни Пхеняннинг АҚШнинг Аляскасигача етиб бороладиган қитъалараро баллистик ракетани синовдан ўтказгани хабарлари тарқалди.

"Менда биз ўйлаб турган анчайин жиддий нарсалар бор. Бу биз ўша нарсани қиламиз деганини англатмайди", деган Дональд Трамп.

Бошқа давлатлар Пхеняннинг "ўзини жуда-жуда ёмон тутаётгани"га қарши чиқишлари керак, деган у.

АҚШ Президенти Дональд Трамп Польша пойтахти Варшавада Президент Андрей Дуда билан қўшма матбуот конференцияси пайти гапирган.

Жаноб Трамп Европага сафарга чиққан, 7 июль куни Германияда йирик 20 лик раҳбарлари саммити режаланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ