Ғарбликлар ташлаб юборадиган эски кийимлар Ўзбекистонга ҳам етиб борадими?

Image caption Ғарбдагилар ташлаб юборадиган эски кийимлар Ўзбекистонга ҳам етиб борадими?

Ҳеч ташлаб юборилган кийимлар алал-оқибат нималарга "айланиши" ва қаерларга бориши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?

Би-би-си мухбири Шилпа Каннан айни масалани ўрганган.

Ҳиндистон фазога сунъий йўлдош учирди

Ҳиндистон: Болливуд, тўй изқуварлари ва 'Маҳатма Гандилар'

Ғарб мамлакатларида одамлар эски кийимларини хайрия ташкилотларига топширишади.

Ёки айрим ташкилотлар эшик тирқишидан махсус пакетлар ташлаб кетишади, кейин сиз ўзингизга керак бўлмай қолган кийим-кечаклар билан бу халтани тўлдирасиз.

Уйингиз ташқарисига қўйиб қўясиз, тамом.

Хайрия ташкилотлари бу кийимлардан яроқлиларини ажратади, муҳтожларга етказади ва ё сотиб, хайрия амалларида ишлатади.

Image caption Саралаш

Аммо…яроқсиз аҳволга келган кийимларга нима бўлади?

Уларнинг аксарияти, яъни тонналаб Ҳиндистонга жўнатилади.

Бу мамлакат йилига миллиардлаб дона эски кийимларни олади, сотади ва қайта ишлайди.

Шимолий Ҳиндистоннинг Панипат шаҳри ташқарисида қаторлашиб турган юк машиналарини кўриш мумкин.

Буларнинг бари эски кийим-кечаклар билан тўлган.

Image caption Бу адёлни кўрганмисиз?

Ҳиндистон эски жандаларни импорт қилиш бўйича биринчи ўринда туради.

Ундан кейин Россия ва Покистон туради.

Сотишга яроқлик кийим-кечаклар сотилади, сотилмай қолганлари эса қайта ишланади.

Ҳар уч тонна яроқсиз кийимдан 1.5 ярим тонна мато чиқади.

Эски кийим-кечаклардан адёллар ишланади.

Бу янги адёллар кейин сотувга чиқади.

Асосан Африка давлатлари харидор, аммо Сиз ҳам бир қаранг, балки айнан шунақа адёллар Марказий Осиё бозорларида ҳам сотилаётгандир?

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02