Бу гал Польшанинг биринчи хоними Трампни хижолатда қолдирди

Трамп Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Агата Корнхаусер-Дуда АҚШ президентининг ўзига узатган қўлини ҳавода муаллақ қолдирди.

Шу кунларда турли ижтимоий-мулоқот тармоқларида аксариятнинг эътиборини ўзига тортаётган воқеа Варшавада юз берди.

Сиз ҳам томоша қилинг.

Трамп Россияга: "Украинани беқарорлаштиришни тўхтатинг!"

Юқори йигирмалик давлатларининг Гамбург саммитига кетишда президент Дональд Трамп рафиқаси билан Польшага қўниб ўтади.

Ҳар икки давлат раҳбарлари учрашаётган пайтда эса, Польшанинг биринчи хоними аввалига Мелания билан қўл сиқишишни афзал билади.

Узатган қўли ҳавода муаллақ қолганидан қанчалик саросима ва таажжубда эканини эса, бир неча сонияга бўлсин, президент Трамп яширишнинг уддасидан чиқа олмайди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber да: +44 78-58-86-00-02.

Алоқадор мавзулар