Путин ва Трамп илк бор кўришишди, қўл сиқишишди

Гамбург Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

АҚШ ва Россия президентларининг илк юзма-юз мулоқоти Германиянинг Гамбург шаҳрида кечди.

Бу учрашув Американинг республикачи президенти қудратга келган январь ойидан буён кутилган.

Аммо икки давлатлар раҳбарларининг "узоқ кутилган" бевосита учрашуви G20 (юқори йигирмалик)нинг саммити арафасидагина амалга ошган.

Томоша қилинг.

Дунё раҳбарлари Ҳамбургда тўпланишган

Польшанинг биринчи хоними ҳам Трампни хижолатда қолдирди

Хабарларга кўра, бу - фақат бошланиши.

Кечроқ икковлон рисоладагидек мулоқотларни режалашган.

Россиянинг АҚШ президентлик сайловларидаги "иштироки"га оид даъволар сабаб янада дарз кетган алоқаларини қайта тиклашмоқчи.

Гамбургга келишда Польшага қўниб ўтган президент Дональд Трамп эса, Россияни Украина ва бошқа давлатларни "беқарорлаштириш"ни бас қилишга чақирганди.

Би-би-си Ўзбек хизматининг Whatsapp, Telegram ва Viberдаги телефони: +44 7858860002

Алоқадор мавзулар