Мосул ИШИДдан деярли озод этилди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Аскарлар ҳавога ўқ узиб, кўчаларда рақс тушиб ғалабани нишонлашни бошлаб юборган

ИШИД Мосул шаҳрини ҳимоя қилишда деярли мағлубиятга учраган. Аскарлар шаҳар устидан тўлиқ назоратни бир неча соат ичида қўлга киритиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ироқ давлат телеканали хабар берган.

Телеканал мухбирининг маълум қилишича, ғалабани эълон қилиш учун атиги бир неча метр масофалик ерни озод қилиш қолган.

Мосул ғарби учун жанглар бошланди

ИШИДчи ўсмирнинг сирли ҳаётига назар

'Мосул яқинида ИШИДчи ўзбеклар ўлдирилган'

Қўмондонларнинг ғалаба янгиликни тасдиқламаганига қарамасдан, айрим Ироқ аскарларининг кўчаларда ғалабани байрам қилиб, рақсга тушаётганини кўриш мумкин.

АҚШ ҳаво кучлари ёрдамига таянган Ироқ армияси ўтган йилнинг 17 октябридан буён Мосул озод қилиш учун жанг олиб бормоқда.

Мосул учун жанглар тугадими?

Ироқ махсус кучларининг минглаб аскарлари, Пешмерга курд жангарилари, сунний араб қабилалари ва шиа жангарилари АҚШ бошчилигидаги коалиция учоқлари ва ҳарбий маслаҳатчилари ёрдамида Мосулни озод қилишга киришганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Полиция Мосул кўчаларида ғалабани нишонламоқда

Ҳукумат январ ойида Мосулнинг шарқий қисмини буткул озод қилингани ҳақида хабар берганди. Бироқ шаҳарнинг ғарбий қисми ўзининг тор ва эгри-бугри кўчалари билан аскарларга етарлича қаршилик кўрсатди.

БМТ ИШИД шаҳарда 100 минг тинч аҳолини тирик қалқон сифатида ушлаб турган бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.

Ўтган октябрда Ироқ армияси шаҳарда 6 минг жангари борлигини айтганди. 300 дан камроқ киши охиригача ҳимояланган.

2014 йилдан бери шаҳардаги 900 минг атрофидаги аҳоли бошқа жойга кўчирилган.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Ободи ўтган ой Мосулдаги қадимий масжиднинг ИШИД томонидан вайрон қилиниши "ИШИДнинг мағлуб бўлганини расман тан олиниши", дея баҳолаганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ