Исроил ғазабда, ЮНЕСКО Фаластин фойдасига овоз берди

Хеврон Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Халқаро жамғарма Хеврон(ал-Халил)нинг Эски Шаҳрини Фаластиннинг жаҳон аҳамиятига молик мероси, деб топди.

Исроил ишғоли остидаги Ғарбий Соҳилдаги Патриархлар ғорини ҳам худди шу талқин остида ўзининг рўйхатига киритди.

ЮНЕСКО, бундан ташқари, уларни "йўқолиб кетиш хавфи остидаги сатҳлар", деб ҳам расман қайд этди.

Патриархлар ғори Иброҳим алайҳиссалом, Сора, Исҳоқ ва Ёқублар дафн этилган сатҳ бўлади.

Иброҳимий масжиди номи билан ҳам юритилувчи сатҳ Яҳудийликда иккинчи, Исломда эса, тўртинчи муқаддаси сифатида кўрилади.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Исроил Фаластин ҳукуматини тан олмасликка чақирмоқда

Трамп Фаластин давлати ғоясидан воз кечмоқдами?

Сатҳ узоқ йиллардан буён Фаластин ва исроилликлар орасида кескин қарама-қаршиликлар нуқтаси бўлиб келади.

Исроил томони сўнгги овоз беришларни ҳам қоралаган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мазкур жамғармасини "сиёсий восита" бўлишда айблади.

Бунга жавобан, Бирлашган Миллатлар Ташкилотини молиялашни янада қисқартиришларини ваъда қилди.

ЮНЕСКО жамғармаси эса, Исроилни бу сатҳлардаги "давомий қазиш, ерости йўллари қуриш ва бошқа лойиҳаларини" тўхтатишга чақирди.

Бу ишларнинг барчаси халқаро қонунларга зид бир амаллар эканини баён қилди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар