NYT: Трампнинг ўғли Кремл одами билан махфий учрашган

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Президент Трампнинг катта ўғли бошида қора булутлар айланмоқда. АҚШ президентлигига сайлов олдидан кичик Дональд Трампнинг россиялик юрист билан учрашгани унга кўнгилсизликлар келтириши мумкин.

New York Times газетасининг шанба куни ёзишича, 2016 йил 9 июнда бўлажак Президентнинг ўғли Доналд Трамп-кичкина, куёви Жаред Кушнер ва ўша вақти сайловолди штаби бошлиғи Пол Манафорт "Трам-тауэр" биносида россиялик Наталя Веселницкая билан учрашган. Рўзномага кўра, касби ҳуқуқшунос бўлган бу аёл "Кремль билан боғлиқ".

Нашрнинг ёзишича, Веселницская учрашувда Демократик партиядан номзод Хиллари Клинтонга нисбатан қоралловчи маълумотлар беришни ваъда қилган.

Доналд Трамп-кичкина учрашув бўлганини рад этмаяпти. Бироқ Клинтонга нисбатан компроматлар ҳақида олдиндан ҳеч қандай таклиф олмагани ва учрашувгача россияликнинг исмини ҳам билмагинини айтган. Унинг таъкидлашича, Веселницская ҳеч қандай "арзирли маълумот" беролмаган.

Бироқ New York Times нинг таъкидлашича, Доналд Трамп-кичкина Веселницская бўлишмоқчи бўлган маълумотлар отасининг сайловолди кампаниясини қўллаб қувватлашга қаратилган бўлганини билган.

Газетада айтилишича, "Трамп Тауэр"даги учрашувни ташкиллаштирган ношир Роб Голстоун унинг мавзуси ҳақида Трамп-кичкинага электрон почта орқали хабар берган.

Америкадаги президент сайлови арафасида Трамп жамоаси ва Россия ҳукумати ўртасидаги келишув бўлганлиги тўғрисидаги даъволар янги Президентнинг ҳокимият келганидаги илк беш ой давомида тинмади.

Айни дамда Федерал тергов бюроси ва АҚШ конгресси Россиянинг президент сайловолди кампраниясига аралашув эҳтимолини суриштирмоқда. Улар Трамп жамоасидан бирор кимса Кремл билан келишувга борганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Весельничкая билан "Трамп-тауэр"даги учрашув ушбу эҳтимолларнинг илк тасдиғи бўлиб турибди.

New York Times нинг ёзишича, Наталя Веселницская Американинг "Магнитский қонуни" рақибларидан бири ва уни бекор қилиш учун ҳаракат қилмоқда.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.

Бу мавзуда батафсилроқ