Немцовнинг қотилига 20 йил қамоқ жазоси берилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Борис Немцов

Мухолифат лидери Борис Немцовнинг ўлдирилиши юзасидан маҳкама иши Заур Дадаевни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Дадаевни ҳакамлар ҳайъати Немцовнинг ўлимида Дадаевни айбдор деб топишган.

Рамзан Қодиров: Немцов Россиянинг душмани эди

Москвада Борис Немцов ўлдирилган

Россияликларнинг кўпчилиги Немцов қотиллигига нисбатан "бепарво"

Прокуратура унга нисбатан умрбод қамоқ жазоси қўлланишини сўраган бўлса ҳам, Дадаев 20 йилга ҳукм қилинган.

Бундан ташқари Дадаевдан лейтенант унвони олиб ташлашган, 100 000 рубл жарима тўлаши буюрилган.

Яна тўрт нафар айбланувчилар 11 йилдан 19 йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм этилишган.

Агар 10 кун ичида айбланувчилар арз билан мурожаат қилишмаса, ҳукм кучга киради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Tass
Image caption Дадаев

Маҳкама хулосасига кўра, Заур Дадаев собиқ Бош вазир ва Президент Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Борис Немцовни Москва марказида отиб ўлдирган.

Қолган тўрт нафар чечен эса унинг шериклари, деб кўрилмоқда. Уларга гўё 250 минг доллар ваъда қилинган.

Айбланганлар барчаси ўзларига қўйилган айбловларни рад этишганди.

Немцовнинг қариндошлари эса қотилликни буюрган киши ҳеч қачон топилмаса керак, деган хавотирдалар.

Ҳозирда қотилликка алоқадор кўрилаётган Руслан Муҳиддинов исмли бошқа бир чечен қидирилмоқда. У хорижга қочиб кетган бўлиши мумкин.

Москвадаги маҳкама 8 ой давом этди.

Қотиллик ижрочиси деб кўрилаётган Заур Дадаев эса Чеченистон президенти Рамзан Қодировнинг қўл остида хизмат қилган.

Немцов 1990-йиллари Президент Елциннинг Бош вазири бўлиб ишлаганди.

Кейинроқ Владимир Путиннинг мухолифига айланган.

Борис Немцов 2015 йил 27 февраль куни радиога интервью бериб қайтаётган пайти кўчада отиб ўлдирилган.

55 яшар сиёсатчи ўша пайтда Украинадаги низога Россиянинг алоқасини ўрганаётган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар