Эрдўғон: ЕИ Туркиянинг вақтини исроф қилмоқда

Президент Эрдўғон интервьюси Фото муаллифлик ҳуқуқи BBC HARDTalk

Туркияда уюштирилган давлат тўнтаришига уринишнинг 1 йиллиги арафасида Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон Би-би-сининг HARDTalk дастури бошловчиси Зайнаб Бадавийга интервью берган.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

"Агар Европа Иттифоқи Туркияни аъзо сифатида қабул қилолмаслигини айтса, бу қарордан Туркиянинг "кўнгли жойига тушарди", деб айтган Президент Эрдўғон.

"Туркия иттифоқсиз ҳам ўзининг икки оёғида тура олади", деб айтган у.

Туркия қайси йўлни танлайди?

Оврўпо Иттифоқи ва Туркия: муносабатлар таранглашмоқда

Эрдўғон Европа Иттифоқига таҳдид қилди

Европа Иттифоқи бир неча ўн йилдан буён Туркиянинг иттифоққа аъзоликка муносиб эмаслигини айтиб, ўз шартларини илгари суриб келади.

Ҳозирга келиб туркияликларнинг кўпчилиги Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиб киришини истамайди, деб айтган жаноб Эрдўғон.

У ўтган йилги муваффақиятсиз давлат тўнтариши ортидан Туркияда сўз эркинлигига ҳужум бўлаётгани, 150 журналист ҳибсга олинганини рад этган.

Ҳибсга олинганларнинг журналистларга алоқаси йўқ, улар террорчиларнинг ҳамкорлари, деб айтган Президент Ражаб Тойиб Эрдўғон.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ