Россия: ёнғин қурбонлари барчаси ўзбекистонлик экани тасдиқланди

Ёнғин Фото муаллифлик ҳуқуқи courtesy

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати Колпино шаҳридаги ёнғинда қурбон бўлган етти нафар Ўзбекистон фуқаросининг рўйхатини эълон қилди.

Расмий хабардан қурбонлар барчасининг Хоразм вилоятининг бир - Янгиариқ туманидан экани англашилди:

1. Хусинов Рўзмат Қурбонбоевич, 1967 йил 1 январда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани;

2. Хусинов Сирож Рўзматович, 1991 йил 16 октябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани;

3. Отаниёзов Зоир Аминович, 1973 йил 2 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани;

4. Бойжанов Илёс Қадамбоевич, 1988 йил 10 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани;

5. Султонов Юнус Куранбоевич, 1981 йил 21 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани;

6. Атаков Ўткирбек Ўктамбоевич, 1989 йил 19 апрелда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани;

7. Қурамбоев Шохзод Хушнудбек ўғли, 1997 йил 3 ноябрда туғилган, Хоразм вилояти Янгиариқ тумани.

Ёнғин 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси шаҳардаги металл ангарда келиб чиққан.

Ёнғинда ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари

Хабарларга кўра, бу ангарда йўлак плиталари ишлаб чиқарилган.

Колпино Санкт-Петербург таркибига кирувчи шаҳарча бўлади.

Россия ахборот агентликлари хабар беришича, ёнғин 600 кв.м.ни ташкил этган.

Дастлабки тахминларга кўра, унга электр ускунасидаги қисқа туташув сабаб бўлган.

Қурбонлар барчасининг ўзбекистонлик эканини Россиядаги Ўзбекистон элчилиги ходимлари тасдиқлашган.

Хабарларга кўра, улар Санкт-Петербург шаҳри Ташқи алоқалар қўмитаси маълумотига асосланишган.

Ўзбекистон элчихонаси ходимлари кеча - 13 июль куни ёнғин сабаблари ва қурбонлар шахсини аниқлаш учун Колпино шаҳрига жўнаб кетишгани айтилган.

Хабарларга кўра, энди Россиянинг масъул идоралари томонидан суд-тиббий экспертизаси ўтказишга қарор қилинган.

Оила аъзолари ва яқинларига хабар беришлари учун қурбонлар ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилоят ҳокимлигига етказилган.

Ўзбекистон элчихонаси эса, Санкт-Петербург ва Колпино шаҳарлари масъул идоралари билан мунтазам алоқада экани айтилмоқда.

Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқаролари тўғрисидаги маълумот уларнинг оила-аъзоларини ҳабарбор қилиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари ва Хоразм вилояти ҳокимлигига етказилди.

Россия Тергов қўмитаси Россиянинг Колпиносидаги ёнғинда инсонлар ҳалок бўлгани юзасидан жиноят иши қўзғатган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар