Трамп энди Франция биринчи хоними қоматини мақтаб, тилга тушди

Франция Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Рафиқаси билан бирга Франция сафарида бўлган Дональд Трамп француз президентининг 64 ёшли аёли Брижит Макронга "кўриниши чиройли" эканини айтган.

Бунга қўшимча, ошкора тикилганча, унинг қоматини ҳам "яхши", дея алоҳида мақтаб ўтган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бу гал Польшанинг биринчи хоними Трампни хижолатда қолдирди

Ўз мақтовларини ёғдирганидан сўнг, рафиқаси Мелания билан унга бориб, вақтларини мароқли ўтказишларини ҳам тилаб қолган.

Франция президенти эса, буларнинг барчаси қаршисида бироз ноқулай қолгандек ҳам кўринган.

Сўнгра 39 ёшли Франция янги президенти ҳамроҳлигида хонани тарк этган.

Икки давлат раҳбарлари учрашувларининг айни шу лаҳзалари етакчи Ғарб давлатлари оммавий-ахборот воситаларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этмай қолмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар