Рамзон Қодиров гейларни ‘шайтонлар’, деб атади

Рамзан Қодиров Фото муаллифлик ҳуқуқи TASS

Чеченистон президенти узоқ йиллар бадалида илк бор Ғарб оммавий-ахборот воситаларидан бирига суҳбат берган.

Чечен раҳбари билан Американинг HBO кабель телеканали Спорт бўлими муҳаррири Дэвид Скотт суҳбатлашган.

Худди шу суҳбат чоғида Чеченистонда ҳамжинсбозларнинг ҳуқуқларига оид савол ҳам кўтарилган.

Чеченистонда гейларнинг қийноққа тутилиб, ўлдирилаётганига оид хабарлар юзасидан изоҳ сўралган.

Президент Қодиров "буларнинг барчаси беҳуда гап" эканини айтган.

Чеченистонда бирорта ҳам гей йўқлигини иддао қилган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбарлигида қолди

"Рамзан Қодиров Россияга иснод"ми?

"Агар, бўлса ҳам, қонимизни тозалаш учун уларни биздан узоқроққа, Канадага олиб кета қолинг, алҳамдилиллаҳ", - деган Қодиров.

Қодиров гейларни шайтонлар, деб атаган.

"Улар одаммас. Бизга туҳмат қилишаётгани учун уларга лаънатлар бўлсин", - деб айтган.

Апрель ойида "Новая газета" Чеченистонда оммавий ҳибсга олишлар ва қийноқлар ҳақида хабар берган.

Бир неча ҳафтанинг ичида гомосексаул алоқада гумон қилиниб, юздан ортиқ эркакнинг ҳибсга олинганини даъво қилган.

Яқинда эса, "Новая газета" 27 чеченистонликнинг исм-шарифлари битилган рўйхатни чоп этган.

Уларнинг ҳибсга олинишлари ортидан, 26 январь тунида отиб ўлдирилганликларини иддао қилган.

Чечен мулозимлари ва маҳаллий дин пешволари бу хабарларга кескин муносабат билдиришган.

Чеченистон раҳбари матбуот воизи Альви Каримов уларни "мутлақ ёлғон" эканини баён қилган.

"Республикада умуман бўлмаган бир пайтда, кимни, қандай қилиб ҳибсга олиш ва таъқиб қилиш мумкин"лигини айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар