Эрон Президенти Руҳонийнинг укаси ҳибсга олинган

Ҳусайн Феридун ҳамиша танқид остида бўлган Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Ҳусайн Феридун ҳамиша танқид остида бўлган

Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг укаси Ҳусайн Феридун ҳибсга олинган. Президент укаси молиявий фирибгарликда гумон қилинмоқда. Ҳусайн Феридун гаров эвазига очиқликка чиқиш шартларини бажармагани учун қамоққа олинган.

Олдинроқ у давлат суғурта ширкати менежерларининг маошини кўтариш машмашасида иштирок этган расмийларга алоқадор эканлиги айтилган эди.

Ушбу миш-мишлар Президент Руҳонийни бир йилдан ортиқ тинч қўймайди.

Маҳкама тизими вакили Ғулом Ҳусайн Муҳсинининг айтишича, Феридунга тааллуқли бир қатор суриштирувлар ўтказилган. Бошқа одамлар ҳам тергов қилнмоқда, уларнинг айримлари қамоққа олинган.

"Кеча унга нисбатан гаров эвазига озодликка чиқиш ҳукми чиқарилди. Бироқ унинг шартларини бажара олмагани учун қамоққа олинди. Феридун гаров пулини берса очиқликда юриши мумкин", - деган Ғулом Ҳусайн Муҳсини.

Ҳусайн Феридун айнан нимада гумонланиб ҳибсга олинганига аниқлик киритилмаган.

"Маош машмашаси" деб номланаётган ҳодиса ўтган йилнинг май ойида бошланган. Ўшанда юқори лавозимли менежерларнинг ойликлари жамоатчилик учунг шаффоф қилинганди. Уларнинг айримлари давлат ишларидаги энг кам маошдан 50 баробар кўп ойлик олаётгани маълум бўлган.

Ушбу можаро Президент Руҳоний ҳукумати обрўсига катта зарба бўлди.

Руҳоний шу йилнинг май ойида иккинчи муддатга Президент этиб сайланди. Сайловнинг илк босқичида 57 фоиз овоз тўплади.

Бироқ сайловолди кампанияси вақтида коррупция борасидаги сиёсати бўйича кучли танқидларга учради.

Кескин ўтган телевизион дебатларда Руҳоний қариндошларига нисбатан коррупцион айбловлар борасидаги терговга тўсиқ қўйганликда айбланган эди.

Унинг айрим вазирлари ноқонуний импортга боғлиқлиги ва Президент бюджет маблағлари билан таъминланган жамоат объектларини олганлиги таъкидланган эди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ