Шер 10 яшар қизалоқни ўлдирди

Фото муаллифлик ҳуқуқи PAULA FRENCH
Image caption Бу шерни одамзод ўлдирган - Сесил ёдингиздами?

Тунда ташқарига ёзилгани чиққан 10 яшар қизалоқ шер нафсига қурбон бўлган.

Фожеа Зимбабвенинг қишлоқларидан бирида рўй берган.

Америкалик ишқибоз овчи Сесилни ўлдирганидан 'афсусда'

Эшак териси нимага фойда?

Бу ҳақда полиция воизи Chronicle газетига ҳикоя қилган.

Қизалоқнинг холаси Мичел Мучени ўз жиянини шер қандай қилиб чакалакзорга судраб кетганини кўрган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Бунга ўхшаган шер эса 10 яшар қизалоқни ўлдирган...

Қизалоқнинг нимталаш жасади уйдан 300 метр узоқликда топилган.

Фожеа шанба куни рўй бергани айтилмоқда.

Зимбабвенинг шимоли-шарқида йиртқич ҳайвонлар ва одамлар ўртасида бу каби тўқнашувлар тез-тез рўй бериб туради.

Ўтган ой дайди шерлар қишлоқлардаги чорва молларига ҳужум қилган ва маҳаллий оқсоқоллар ёрдам сўрашганди.

Зимбабве Парклари ва Ёввойи табиат ташкилоти бу воқеа юзасидан ҳеч қандай баёнот бергани йўқ.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар