Ўзбек қизи Голландия қиролига ҳамроҳлик қилди

Миллий хотира боғи очилиш маросими Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Gettey Images

Нидерландиянинг Файфҳаузен (Vijfhuizen) шаҳарчасида 2014 йил 17 июлида Донецк осмонида уриб туширилган Malaysia Airlines авиаширкатига қарашли учоқ йўловчилари хотирасига барпо этилган Миллий хотира боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Голландия қироли Уиллем - Александр ва қиролича Максима ҳам иштирок этган. Қирол ва қироличага ўзбек қизи Нурхон ҳамроҳлик қилган.

Маросим чоғида авиаҳалокат қурбонларнинг исмлари бирма-бир ўқиб эшиттирилган.

Bellingcat: Малайзия учоғини уриб туширган "Бук"ка гувоҳлар бор

Малайзия БМТдан уриб туширилган МН17 бўйича трибунал тузишни талаб қилди

Украинада Малайзия йўловчи учоғи ҳалокатга учраган

Хотира тадбирида қатнашиш учун турли мамлакатлардан етиб келган ҳалок бўлганларнинг яқинлари ушбу жиноятни содир этганлар халқаро маҳкама қаршисида ҳозир бўлишига умид билан яшаётганларини билдиришган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/Getty Images
Image caption Ўзбек қизи Нурхон Қирол ва қироличага ҳамроҳлик қилган.

Бундан роппа-роса уч йил олдин содир бўлган ҳодисада Нидерландия, Малайзия, Австралия, Индонезия, Буюк Британия, Олмония, Бельгия, Филиппин ва Канада дохил тўққиз мамлакатнинг жаъми 298 фуқароси ҳалок бўлган, уларнинг 193 нафари Нидерландия фуқаролари эди.

Украинада давом этаётган ҳарбий низо иштирокчилари ушбу ҳалокатда бир-бирларини айблаб келадилар.

Халқаро тергов гуруҳи эса йўловчи учоғи россияпараст бўлгинчилар назорати остида бўлган ҳудуддан айнан Россияга тегишли зенит-ракета комплекси воситасида уриб туширилгани ҳақида дастлабки хулосаларини маълум қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ