Осиёлик гей ва лесбиянлар ғайриихтиёрий никоҳга мажбурланмоқдалар

Ҳамжнисбозлар тўйи

Британия полицияси маълумотларига кўра, бу мамлакатда яшаётган асли келиб чиқиши осиёлик бўлган гей ва лесбиянкаларни гетеросексуал оила қуришга мажбур этмоқдалар.

Мисол учун Уэст-Мидлендс полицияси охирги вақтларда ўзларига мурожаат қилаётган ёшларнинг сони ортиб бораётганини хабар қилган.

Ёшлар ўз ихтиёрларига қарши равишда ўзга жинсдаги инсон билан оила қуришга мажбурланаётганларидан шикоят қилаётган эмишлар.

Рамзон Қодиров гейларни 'шайтонлар', деб атади

38 ёшли гей доктор Ирландиянинг бош вазири бўлди

Гейлар байрамида Ўзбекистон байроғи

Полиция маълумотларига кўра, ўтган йили камида 30 инсон гей бўлиб уйланишга ёки лесбиян бўлиб турмушга чиқишга мажбур бўлган.

Аслида бундай никоҳлар сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин, дейишади мухбирлар.

Чунки Жанубий Осиё мамлакатлари жамоалари учун гомосексуал муносабатлар мавзуси табу ҳисобланади.

Хабар қилинишича, полиция ахборотини хайрия ташкилотлари ва LGBT жамоалари бирлашмалари ҳам тасдиқлаган.

Би-би-си келиб чиқиши Жанубий Осиё мамлакатларидан бўлган инсонлар орасида сўров ўтказган ва бу сўровда 22 киши гомосексуал бўлгани учун ўзининг оиласи аъзолари томонидан босим остида қолганларини айтган.

Уларни қарама-қарши жинсдаги инсон билан оила қуришга мажбур этганлар.

Бу инсонларнинг аксари қариндошларининг оила қуриш босимларига кўнганлар, улар ўз оиласининг шарманда бўлишини истамаганлари ва ўзи ёмонотлиқ бўлмаслиги учун шундай йўл тутганларини айтганлар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ