Туркия-Греция: Эгей денгизи соҳилларида кучли зилзила, қурбонлар бор

Зилзила Фото муаллифлик ҳуқуқи OSMAN TURANLI/SOCIAL MEDIA VIA REUTER

Ҳар икки давлат масъулларига кўра, ҳам Туркия ва ҳам Греция жабр кўрган зилзилада икки киши қурбон бўлган, камида 100 киши яраланган.

Табиий офатда жабр кўрганлардан айримларининг аҳволлари оғир экани ҳам айтилмоқда.

Бодрумдаги зилзила лаҳзалари - видеомизда.

'Туркиядаги зилзила туфайли 1000 ча инсон ҳалок бўлган бўлиши мумкин'

Туркиядаги кучли зилзила юзлаб инсонларнинг умрига зомин бўлгани хавотири бор

Хабарларга кўра, зилзила кучи Цельсий шкаласи бўйича 6.7 баллни ташкил этган.

Унинг маркази Грециянинг сайёҳлар орасида машҳур Кос ороли шимоли-шарқидан 12 чақирим узоқликка тўғри келган.

Зилзила маҳаллий вақт билан ярим тундан ўтганда, 01:31 да кузатилган, қатор биноларга ҳам зиён етган.

Ҳодисада ҳар икки давлатнинг ҳам сайёҳларга мўлжалланган йирик сатҳлари зиён кўрган.

Греция томонига кўра, қутқарув ишларига мамлакат Қуролли Кучлари ҳам жалб қилинган.

Табиий офатда жабр кўрганлар орасида хорижий давлат фуқаролари борлиги ҳам айтилмоқда.

Хабар тафсилотлари келишда давом этмоқда.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар