Навбат энди ‘Путиннинг қимматбаҳо соати’га келдими?

Путин Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Монакодаги кимошди уйи билдиришича, куни-кеча соҳиби Владимир Владимирович Путин, деб кўрсатилган соатни сотишган.

"Patek Philippe Triple Complication"нинг бу қимматбаҳо моделини номаълум мижоз сотиб олган.

Лот рақами 239 бўлган 'Patek Philipp Platinum Vladimir Putin' соати савдонинг биринчи кунидаёқ сотилиб кетган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Путин: 'Қизларим сиёсат ва бизнес билан шуғулланмайди'

Ижтимоий тармоқлар: "Путин ҳақиқий дўстимиз экан!"

Монакодаги уч кунлик кимошди савдоси бугун якун топади.

Бу соатнинг корпуси платина билан қопланган, абадий тақвим, хронограф ва репитер билан жиҳозланган, циферблати олтиндан ишланган.

"Monaco Legends"нинг билдиришича, соат жуда ноёб, жуда чекланган партияда ишлаб чиқарилади.

Яъни, хос мижозларнинг махсус буюртмалари асосида ишлаб чиқарилади.

Аён бўлишича, бу соат номаълум мижозга 1.054 миллион еврога тушган.

Кимошди уйи эса, ўз тартиб-қоидаларига мувофиқ, унинг шахсини ошкор этмаган.

Аммо кейинроқ "Monaco Legends" Би-би-сига "Patek Philippe Triple Complication" "жуда муҳим бир инсон томонидан Владимир Владимрович Путинга ҳадя сифатида қўлга киритилгани"ни айтган.

Кимошди уйига кўра, "Patek Philippe"нинг кафолат ҳужжатида 99.9% ҳолатда асл харидорнинг исм-шарифи келтирилади.

Жуда камдан-кам ҳоллардагина бу маълумот қайд этилмайди.

Савдодан анча аввал эса,президент Путин матбуот воизи соатга оид хабарларни "сохта", деганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02