Саудия Арабистони: ‘Twitter’даги видео шаҳзоданинг ҳибси билан якунланди

Подшоҳ Салмон Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Шаҳзода Сауд бин Абдулазиз бин Мусаид бин Сауд бир Абдулазиз ас-Сауд подшоҳ Салмонинг буйруғи билан ҳибсга олинган.

Бунга шаҳзода билан боғлиқ ижтимоий-мулоқот тармоқларида оммалашиб кетган бир видео сабаб бўлган.

Хабарларга кўра, унда шаҳзода "бир неча кишини калтаклаётгани" акс этган.

"Al-Ikhbariya TV" давлат телевидениеси "Twitter" аккаунтида ёзилишича, ҳибсга оид буйруқ бунга ўхшаш ҳар қандай зўравонликларнинг олдини олиш учун берилган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Саудия подшоҳи: 'Менга Аллоҳнинг сифатини берманг'

Саудия подшоҳи жиянидан кўра ўз ўғлини афзал билдими?

Шаҳзода эса, пойтахт Ар-Риёд полицияси томонидан қўлга олинган.

Давлат телевидениесининг бошқа бир твитида ёзилишича, "подшоҳликнинг бу буйруғи адолатсизлик, зулмкорлик, хиралик ва жабру ситамга йўл қўймаслик учун чиқарилган".

Саудия Арабистони томонидан молияланувчи "Ал-Арабия" телевизион канали хабар беришича, маҳкама ўз ҳукмини айтмагунча, шаҳзода билан бирга видеода акс этган бирор бир шахс қўйиб юборилмайди.

Таҳрир қилинган бу видеолавҳани подшоҳлик оиласига қарши танқидлари билан танилган Ғаним ад-Дусарий 19 июль куни твит қилган.

Унда, гўёки, шаҳзоданинг бир қанча кишини калтаклаб, эркагу аёлни бирдек лаънатлаб, ҳақоратлаётгани акс этган.

Мазкур видеолавҳа шу пайтгача қарийб уч минг марта қайта твит қилинган.

Би-би-си шу соатларда видеонинг ҳақиқийми-йўқлигини мустақил манбалардан тасдиқлашга имконли бўлмаган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02.