Кобулдаги автомобил портлашида 30 киши қурбон бўлди

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Ҳужум Қобулда бу йил содир бўлган кўплаб портлашларнинг бири бўлган. Видео: Аҳмад Шужа

Афғонистон пойтахти Кобулда бомбали машина портлаши камида 30 одамнинг умрига зомин бўлган. Портлашда ози билан 42 одам жароҳатланган, жабрланганлар сони ортиши мумкин.

Худкуш ҳужумчи машинани аксарияти шиалар яшайдиган шаҳарнинг ғарбида портлатган. У Тоғ-кон вазирлигига қарашли ишчиларни олиб кетаётган автобусни нишонга олган.

Ҳужумни Толибон ўз зиммасига олган ва нишон истихборот хизмати зобитлари бўлганини айтган.

Кобул бу йил бир неча ҳалокатли ҳужумларга саҳна бўлган, улар Толибон ёки ИШИД томонидан уюштирилган.

Хавфсизлик хизматлари душанба куни бомба портлаган жойни ўраб олишган, ҳодиса одамларга ишга кетаётган тиғиз маҳалда содир бўлган. Суратларда ёниб, бир парча темирга айланган автобуснинг бошқа жойга кўчирилаётгани акс этган.

Image caption Бир парча темирга айланган автобус бошқа жойга олиняпти
Image caption Портлаш асосан шиалар яшайдиган ҳудудда бўлган

Портлаш натижасида 3 та улов ва 15 дўкон зарар кўрган ёки бузилган.

Ушбу туман Афғонистондаги озчиликни ташкил қилувчи шиа ҳазоралари яшайдиган жой бўлган.

Бу туманда бундан олдин ҳам бир неча портлаш бўлган. Уларнинг бирида ўтган ой шиа имоми Рамазон Ҳусейнзода ҳалок бўлган.

Президент Ашраф Ғани "фуқаролар ва ҳукумат ишчиларига" бўлган сўнгги ҳужумни қоралаган, ички ишлар вазири уни "инсониятга қарши жиноий ҳаракат" дея баҳолаган.

Толибон воизининг таъкидлашича, автобус бир неча ой кузатув остида бўлган ва у "истихборот ходимларини" ташиган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Душанба кунги портлаш тиғиз вақтга тўғри келган
  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ