Қуддус: энди мусулмонлар намоз учун "Ҳаром аш-Шариф"га қайтишадими?

Қуддус Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Исроил Хавфсизлик Кенгаши сешанба куни тонгда овоз берган.

Бу муқаддас сатҳдаги металл детекторларни у қадар кўзга чалинмайдиган кузатув жиҳозлари билан алмаштиришга қарор қилган.

Исроил ғазабда, ЮНЕСКО Фаластин фойдасига овоз берди

Фаластинликлар наздларида, бу каби металл детекторларни ўрнатиш билан Исроил сатҳни назорат этмоқчи бўлган.

Исроил томонига кўра, қурол-яроғ контрабандасининг олдини олиш учун бу каби чорага қўл уришган.

Мавжуд ҳолат икки тараф ўртасида ҳалокатли тўқнашувларга сабаб бўлган.

Муқаддас сатҳда Исроил томонидан металл детекторларининг ўрнатилиши 14 июль кунги ҳодисадан кейин кузатилган.

Ўшанда миллати араб исроиллик қуроллилар икки полиция ходимини ўлдиришган.

Икки ходимини бой берган Исроил полицияси эса, улар ўз қуролларини Ибодатхона тоғи тепасида яширишганини иддао қилишганди.

Исроил томонига кўра, умумий қиймати 28 миллион АҚШ долларига тушувчи янги (ҳозирча қандайлиги номаълум) хавфсизлик чоралари келаси олти ой ичида жорий этилади.

Унгача эса, муқаддас сатҳ атрофига қўшимча полиция кучлари сафарбар этилишади.

Аммо, Исроил томони баёнотига қарамай, мусулмонларнинг сатҳни кузатув борувчи "Вақф" идораси ибодатгўйларни ўз бойкотларини тўхтатмасликка чақирган.

Тарихий ва қадимий Ал-Ақсо масжиди жойлашган бу муқаддас сатҳ мусулмонлар томонидан "Ҳаром аш-Шариф" сифатида эъзозланади.

Металл детекторлар ўрнатилиши ортидан эса, аксарият фаластинликлар бу ерга қадам ранжида қилишдан бош тортишган.

Ўз намозларини, бунинг ўрнига, Эски Шаҳар ташқарисидаги кўчаларда ўқишни маъқул кўришган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар