Исроил Қуддусда ўзи ўрнатган хавфсизлик чораларини бекор қилди

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Исроил кескин танқидлар остида қолди.

Шарқий Қуддусда қўшимча хавфсизлик чораларини ўрнатар экан, Исроил кескин танқидлар остида қолди.

Қуддус қадамжолари кимга тегишли?

Қуддусга қайтиш

Мусулмон раҳбарлари Қуддуси Шарифдаги муқаддас жойларни бойкот қилишганди.

Исроилнинг сўнгги қадамлари ортидан улар бойкотни бекор қилишди.

Мусулмон раҳбарлар фаластинликларни яна арихий ва қадимий Ал-Ақсо масжиди жойлашган муқаддас сатҳ - "Ҳаром аш-Шариф" га қайтишга чақиришган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Фаластинликлар

Бундан икки ҳафта металл детекторлар ўрнатилиши ортидан аксарият фаластинликлар бу ерга келишдан бош тортишган эди.

Ўз намозларини, бунинг ўрнига, Эски Шаҳар ташқарисидаги кўчаларда ўқишни маъқул кўришган.

Пайшанба куни эрталаб Исроил ўзи ўрнатган хавфсизлик жиҳозларини бутунлай олиб чиққани айтилади.

Муқаддас сатҳда Исроил томонидан металл детекторларининг ўрнатилиши 14 июль кунги ҳодисадан кейин кузатилган.

Ўшанда миллати араб исроиллик қуроллилар икки полиция ходимини ўлдиришган.

Икки ходимини бой берган Исроил полицияси эса, улар ўз қуролларини Ибодатхона тоғи тепасида яширишганини иддао қилишганди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар