Британияда ёқилғида юрувчи машиналар тақиқланади

Машина Фото муаллифлик ҳуқуқи SHUTTERSTOCK

Агар, британ ҳукуматининг режасига таянилса, тақиқ 2040 йилдан бошлаб кучга киради.

Бундан мақсад - ҳаво ифлосланишининг олдини олиш экани айтилмоқда.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ўзбекистондаги энг қиммат 6 машина

Ҳукумат бу йўлда маҳаллий ҳокимиятларга ҳам ёрдам бермоқчи.

Уларга £255 миллион фунт стерилинг ажратмоқчи.

Бу борадаги янги стратегияси ҳукуматга £3 миллиард фунт стерлингга тушади.

Ёқилғида юрувчи янгиларининг ўрнига электр машиналарга кўпроқ эътибор берилади.

Фаолларга кўра, ҳукуматнинг чоралари умидбахш, аммо муфассал эмас.

Британ ҳукумати узоққа чўзилган маҳкама жараёни ортидан бу каби қарорга келган.

Маҳкама меъёрдан ортиқ ҳаво ифлосланишининг олдини олиш учун ҳукуматдан янги режасини тақдим этишини сўраган.

Бунинг учун якуний муҳлат этиб 31 июлни белгилаган.

Bi-bi-si O'zbek xizmati bilan Whatsapp, Telegram va Viber orqali bog'lanishni istasangiz, telefonimiz: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар