Туркияда йирик маҳкама: қарийб 500 кишининг иши кўрилади

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Минглаб кишилар Гулен билан алоқадорликда айбланиб ҳибсга олинган

Туркияда ўтган йил кечган муваффақиятсиз тўнтаришда иштирок этиш айблари билан қарийб 500 киши устидан маҳкама жараёни бошланмоқда.

Гумон остида бўлган юзлаб шахслар махсус маҳкама биносида ҳозир бўлишади.

Туркия йўли

Бўлинган Туркия келажаги учун овоз бермоқда

Эрдўғон: "Қўлида қуроли йўқ одамларнинг имони бор эди"

Уларга қўйилган айблар қаторида президентни ўлдиришга аҳд қилиш ҳам бор.

Бу ҳарбийлар 2016 йилнинг июн ойида давлат тўнтаришини амалга ошириш ва қудратни эгаллашга ҳаракат қилишгани ва оқибатда 249 тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлишгани айтилади.

Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Президент

Давлат тўнтаришига доир буйруқлар айнан Акинчи ҳаво базасидан берилган, парламент бомбардимон этилиб, президент Эрдўғон қудратдан четлантирилиши режаланган, дейилади айбномаларда.

Тўнтаришга уринишдан кейин ҳукумат минглаб одамларни ҳибсга олган.

Аксарият Америкадан бошпана топган Фатҳулла Гулен билан алоқаларда айбланган.

Фатҳулла Гулен Анқара томонидан ўзига нисбатан барча айбловларни рад этиб келади.

Эрдўғоннинг танқидчилари эса уни айни тўнтариш баҳона ўз қудратини мустаҳкамлашга уринишда айблашади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар