Дунёнинг ишлари:Ўғирлик қилсамми, шампан ичсамми ва ё мириқиб ухласамми?..

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ўғрилар, эҳтиёт бўлинг!

Австралия полицияси 36 ёшли эркакни бир аёлнинг уйига тунаш учун кирганликда айблаган.

Австралия полицияси мушукларга қаршими?

Австралиялик бу ўғрининг ниятига етолмагани сабаб хонадон соҳибасининг уйидаги шампан виноси бўлган.

Абдулла Қаҳҳор ҳикояси тили билан айтсак, "ўғригина бола" шампан виносига ҳам ўч экан.

Шампанни ичиб, кайф қилиб кейин уй соҳибасининг тўшагида ухлаб қолган бу шахс Ғарбий Австралияда, Эсперансада яшар экан.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Esperance police
Image caption "Анчайин қимматбаҳо"

Полицияга кўра, у хонадонга жума куни пешинда киради.

"Анчайин қимматбаҳо" шампанни ичгач эса ухлаб қолади.

Хонадон соҳибаси уйга қайтиб, не кўз билан кўрсинки, тўшагида бегона эркак донг қотиб ухлаб ётибди.

Би-би-си билан суҳбатлашган катта сержант Ричард Мурга кўра, "хонадон соҳибаси аста ташқарига чиқади ва полицияга телефон қилади. Полиция етиб келиб, ўғрини ҳибсга олади".

"Полиция келганида ўғри ҳали ҳам ухлаб ётган эди".

Ўта маст ҳолатда бўлгани учун бу шахсни аввал касалхонага олиб боришади.

Шампанхўр бу шахсга нисбатан ҳозир расман айблов эълон қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқалибоғланишни истасангиз, телефонимиз:+44 78-58-86-00-02