‘Синглингни зўрладими, синглисини зўрла...’

Мўлтон Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/GETTY IMAGES

Бунга ўхшаш ҳодиса шу кунларда Покистоннинг Мўлтон шаҳрида юз берган.

Полиция ўсмир қизни зўрлашга буюрганлик гумони билан 20 га яқин кишини ҳибсга олган.

Даъволарга кўра, бу иш жабрдийда қиз акасининг қилган қилмишига қасдма-қасд амалга оширилган.

Устига устак, бу икки оила бир-бирлари билан қон-қариндош бўлишган.

Бу ҳақда маҳаллий полиция бўлимидагилар билдиришган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Покистон тиббиёт талаба қизлари муаммоси: шифокор ёки рафиқа?

Покистон TV сидан жинсий ҳаёт ҳақида маслаҳат

Ҳар икки жинсий зўравонлик ҳодисасига қандай жавоб бериш масаласида оилалар биргаликда қарор беришган.

"Акаси 12 яшар қизни зўрлагани боис қишлоқ кенгаши шундай тўхтамга келган. Жазо сифатида бу йигитнинг 16 ёшли синглисини зўрлашни буюрган", - деб айтган полиция вакили Аллоҳ Бахш.

Дастлабки зўравонлик шу ой бошида юз берган.

Бир йигит қишлоқ кенгашига келиб, ўзининг 12 яшар синглиси амакиваччаси томонидан жинсий зўрланганини айтган.

Аён бўлишича, бунга жавобан шикоятчига ўша одамнинг синглисини зўрлаши кераклигини айтган.

Қизга уларнинг қаршисида ҳозир бўлиши буюрилган ва у ўша одамлар, яна ота-онасининг кўз ўнгида зўрланган.

Бу ҳақда Покистоннинг "Dawn" газетаси хабар берган.

Юз берган сўнгги зўравонлик ҳодисаси ортидан ҳар икки жабрдийда қизнинг онаси полицияга расман шикоят қилишган.

Ўтказилган тиббий текширувлар эса, қизларнинг зўрланишганини тасдиқлаган.

Би-би-си манбаларига кўра, қишлоқ кенгаши, аслида, шу икки оила аъзоларидан ташкил топган.

Покистоннинг қишлоқ ҳудудларида азал-азалдан иш юритиб келувчи жирга ёки кенгашлар таркибига эса, одатда, ўша ерда яшовчи оқсоқоллар киришган.

Улар биргаликда турли жанжал ва можароларни ҳал қилишган.

Лекин уларнинг фаолияти ноқонуний, деб кўрилади.

Улар ўтмишда оила шаъни, деб берган ўлим ҳукми ёки Мўлтондагисига ўхшаш зўравонликлар борасида берган қарорлари учун танқидлар остида қолиб келишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар