Истанбул дўл, довул ва сув тошқинлари гирдобида

Туркия Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида Истанбул яна бир табиий офатга юз тутган.

Дўл ва кучли ёмғирлар шаҳарни ўз забтига олган.

Дарахтлар қулаган, кўчаларни сув босган, одамлар аро йўлда қолган.

Маҳаллий манбаларга кўра, камида икки киши яраланган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Бу - бир ойнинг ичида кузатилаётган кетма-кет иккинчи табиий офатдир.

Истанбул роппа-роса 10 кун бурун кучли жалалар остида қолган.

Йўлларга сув тошиб, ҳатто, машиналар қатнови имконсиз бўлиб қолган.

Йўл четларидаги дўконлар ва бинолар ҳам сувдан зиён чекишганди.

Туркия ўзбекистонликлар учун ҳам асосий тижорат ва саёҳат манзилларидан бири саналади.

Туркияда таҳсил ва турли юмушларда банд ўзбекистонликлар сони минглаб экани айтилади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар