Кобулда портлашдан сўнг отишма бўлди

тутун Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters

Афғонистон полициясининг хабар беришича, Кобулда Ироқ элчихонаси ташқарисида худкуш ҳужуми содир этилган. Марказдаги Шаҳренав мавзесида бир неча бомба портлаши ортидан отишма овозлари эшитилган.

Отишма давом этаётгани айтилмоқда, ҳудуддан тинч аҳоли олиб чиқилган.

Кобулдаги портлашдан сўнг - шарҳсиз видео

Сўнгги ҳужумни ИШИД гуруҳи ўз зиммасига олган. Бу йил Кобул ИШИД ёки Толибон томонидан бир неча бор ҳалокатли ҳужумларга саҳна бўлди.

Хавфсизлик ходимларидан бирининг айтишича, худкуш ҳужумчи полиция идораси ва Ироқ элчихонаси бўлимларидан бири жойлашган жойлашган биноларни нишонга олган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда осмонга ўрлаган қору тутинни кўриш мумкин.

Жабрланганлар борасида ҳозирча ҳеч қандай хабар йўқ.

БМТ маълумотларига кўра, Афғонистонда биринчи ярим йилда камида 1662 тинч аҳоли ўлган, уларнинг 20 фоизи пойтахт Кобулдан.

Ўтган душанба Кобулда худкушчи ўтирган бомбали машина портлаб асосан шиалар яшайдиган мавзеда камида 30 кишини ўлдирган.

31 май куни шаҳар марказидаги йирик бомбанинг портлаши 150 ортиқ инсонни ҳалок қилди. Бу АҚШ бошчилигидаги коалиция кучлари Толибонни 2001 йилда ҳокимиятдан четлатганидан сўнг энг ҳалокатли ҳужум дея баҳоланди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ