Трамп: АҚШ-Россия муносабатлари 'хатарнок даражада ёмон"

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Трамп хафа

Америка президенти Доналд Трампга кўра, АҚШнинг Россия билан муносабатлари "хатарнок даражада ёмон".

Конгресснинг Москвага қарши янги жазо чораларини Трамп "нуқсонли" деб билишини айтган, аммо маъқуллашга мажбур бўлган эди.

Россияга кўра, айни жазо чоралари "тўлақонли савдо уруши" эълон қилишга баробар амалдир.

Трамп Россия билан ишлашни истайди

Трамп Россияга: "Украинани беқарорлаштиришни тўхтатинг!"

Янги қонун Россияни 2016 йилги АҚШ сайловларига аралашиш гумони билан жазолашни назарда тутади.

Трамп бу қонунга қарши чиққан, аммо унда Шимолий Корея ва Эронга нисбатан ҳам жазо чоралари мавжудлиги унинг учун мушкуллик туғдиради.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP Getty
Image caption Икки президент

Яъни, Конгресс розилигисиз Трамп жазо чораларини енгиллаштиролмайди.

Бугун Трамп яна бир бор Конгресснинг айнан шу жазо чораларига қарши эканини урғулади.

У Россия билан муносабатлар "ҳар қачонгидан ҳам кўра хатарли равишда ёмонлигини" ёзди.

Twitterда Трамп бунинг учун Конгрессга "раҳмат айтиш" кераклигини киноя қилди.

Аммо республикачи сенатор Том Коттон MSNBC билан суҳбатда Россия - АҚШ муносабатлари ёмонлиги учун президент Путинни айблади.

Россия АҚШ жазо чораларига ғазабнок муносабат билдирар экан, Бош вазир Дмитрий Медведев "янги АҚШ маъмурияти билан алоқалар яхшиланишига умидлар сўнди", деб айтган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ