Дубайда ёнғин: “Машъала” яна ёнди

Дубай Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

"Машъала" дунёдаги энг баланд турар-жой биноларидан бири саналади.

Ёнғин 79 қаватли миноранинг 50-қаватидан бошланган.

Ёнғин сабаби ҳозирча маълум эмас.

Видеолавҳамизда томоша қилинг.

У бир неча қават юқорилаган, қурбонлар, талафотларга сабаб бўлмаган.

Бу ўтган икки йил ичида "Машъала"да кузатилаётган иккинчи ёнғиндир.

Хабарларга кўра, турар-жой биносидаги барча хавфсиз ерга кўчирилган.

Ёнғинни ўчириш учун ўндан ортиқ ўт учириш машинаси сафарбар этилган.

Яшовчиларнинг қачон яна ўз хонадонларига қайтишлари маълум эмас.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02