Шимолий Корея Америка базасига ҳужум қилмоқчи

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Шимолий Корея раҳбарлари

Шимолий Корея Американинг Тинч океани ҳафзасидаги Гуам ҳарбий базасини ракета ҳужумига тутиш масаласини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда давлат матбуоти хабар қилган.

АҚШ президенти Доналд Трамп сал аввалроқ Шимолий Кореяга "ғазаб ва оловли ҳужум" билан таҳдид қилганди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Гуамдаги АҚШ базаси

Гуамда АҚШнинг бомбардимончи учоқлари жойлашган.

Шимолий Корея АҚШга ҳам етиб борадиган ракетасини синади

Шимолий Корея ядровий урушга тайёр

Икки давлат ўртасидаги сўнгги айтишувлар зиддият кучайганидан дарак бермоқда.

БМТнинг Шимолий Кореяга яқинда жорий қилган жазо чоралари бу давлат томонидан "мустақиллигимизга зўравон тарзда дахл қилиш", деб таърифланган ва АҚШга бу "қимматга тушишини" айтганди.

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ