Бор-йўғи 10 ёшда, жинсий зўрланган, ҳомиладор, чорасиз...

Ҳиндистон Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images

Шу кунларда Ҳиндистон оммавий-ахборот воситалари бонг урмоқда.

Маҳкама жабрдийда қизча яқинларининг аризасини қондирмаган.

Ҳомиланинг жарроҳлик йўли билан олиб ташланишига рухсат этмаган.

Қизча Ҳиндистоннинг шимолий Чандигарҳ шаҳридан.

Шаҳар масъулларига кўра, бунақаси шу пайтгача кузатилмаган.

Зўравоннинг ўзи эса, ҳозир ҳибсхонада, маҳкамасини кутмоқда.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Ҳиндистон: Янги йилда аёллар таҳқирланди

Аёл кишининг сигирчалик қадри йўқми?

Бор-йўғи 10 ёшда экан, у ўз қариндоши томонидан устма-уст зўрланган.

Бу каби зўравонлик натижасида эса, ҳомиладор бўлиб қолган.

Маҳкама ҳукми

Маҳкама ҳукмидан қизча яқинларининг ҳафсалари ниҳоятда пир бўлган.

Аммо ҳомила 20 ҳафтадан катта бўлса, қонунчиликка мувофиқ, унинг абортига рухсат йўқ.

Яхши хабардор манбаларга кўра, қизчанинг кўзи келаси ой ўрталарида ёриши мумкин.

Шифокорлар эса, болани жарроҳлик йўли билан туғдириб олишмоқчи.

Агар, қизчанинг аҳволи унгача ёмонлашса, бу иш муддатидан илгари амалга оширилиши ҳам мумкин.

Қизчанинг оиласи туғилажак боладан аллақачон воз кечган.

Шу боис ҳам, унинг алал-оқибат, етимхонага топширилиши кутилмоқда.

Тиббиёт мутахассисларига кўра, буларнинг барчаси ортидан, қизчага йиллаб руҳий ёрдам лозим бўлиши мумкин.

Ҳиндистонда хотин-қизларга қарши жинсий зўравонлик ҳолларининг йил сайин ортиб бораётгани мамлакат аҳолисининг кескин акс-садосига сабаб бўлиб келади.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар