Сумкангиз ичида нима бор? Қўллар

Сумка ичидаги қўл Фото муаллифлик ҳуқуқи PEAR VIDEO

Хитойдаги автовокзал ходимлари рентген текширувида сумка ичида иккита қўлни кўриб ҳайрон қолдилар.

Pear Video веб-сайти хабар қилишича, ҳодиса Гуижоу вилоятининг Дуйун шаҳри автобус станциясида бўлган.

50 яшар инсон Женг деб айтилаяпти.

31-июль куни автовокзалнинг хавфсизлик текширувидан ўтиш жойида экранда сумка ичида инсон қўли борлиги кўринган.

"Мен ундан сумка ичида номи бор, деб сўрадим. У, қўл, деб айтди", дейди автостанция хавфсизлик ходими.

South China Morning Post рўзномаси хабар қилишича, эркак шу заҳоти ҳибсга олинган.

Уни бирор бир қотилликка алоқадорлиги бор дея гумон қилишган.

Савол-жавоб пайти Женг бу қўллар акасига тегишли эканини айтган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи PEAR VIDEO

Унинг сўзларига кўра, яқинда электр токи уриши оқибатида акасининг икки қўлини ампутация қилишга тўғри келган.

Акаси укасидан шифохонага бориб, кесиб ташланган икки қўлини олиб келишни илтимос қилган.

Суҳбатдан сўнг полиция шифохонага қўнғироқ қилган ва шу гапнинг рост-ёлғонлигини текширган.

Шифокорлар тасдиқлаганидан кейин Женг уйига қўйиб юборилган.

Хитойда инсон жасади кўмилганда унинг руҳи тинч бўлиши учун барча тана аъзолари билан кўмилиши лозим деб ишонадилар.

Шунинг учун Женгнинг акаси сингари кесилган қўлларини вафот этганида бирга қўшиб кўмишлари учун инсонлар сақлаб қўядилар.

Ушбу ҳодиса ҳақидаги хабар Хитойдаги Интернетда машҳур бўлиб кетди, бунинг ортидан кўплаб фойдаланувчилар, нега шифохона ходимлари инсон танаси қисмини кўчада олиб юришга рухсат берганлар, дея ўз ҳайратларини изҳор этишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02