‘Бунақа йиртқич, гўштхўр бургани ҳеч ким кўрмаган’

Сэм Фото муаллифлик ҳуқуқи jarrod kanizay

Шу кунларда австралиялик 16 ёшли ўсмир Сэм Канизай уларнинг ҳужумига учраган.

Чўмиламан, деб денгизга тушгану, уларнинг домига йўлиққан.

Соҳилга чиққач, ҳар икки болдири ҳам қип-қизил қонга беланганини кўрган.

Тафсилотлари видеолавҳамизда - назардан қочирманг.

Австралия Манус оролидаги қочқинлар жамлоғини ёпмоқчи

Австралия ҳукумати: 'Ёввойи мушукларга ўлим'

Сэм ҳозир касалхонада, ҳамма ҳайрон..."бунақасини ҳеч ким кўрмаган".

Мутахассисларга кўра, бу "маҳлуқотчалар денгиз бургалари" бўлишлари мумкин.

Аммо йигитчанинг оиласи мазкур масаланинг аниқ тагига етмоқчи ва бунинг жавобини ким билади, дея изланишда...

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар