Асфальт ўрнига "қуёш йўли"?

Қуёш батареялари панеллари ётқизилаётган йўл

Машинангиз электрда юрсаю, ғилдираги остидаги йўлдан қувват олса...

Бу ғояга қандай қарайсиз?

Франция ҳукумати ташаббуси билан қайта тикланадиган энергия манбаларини қидириб топиш ишлари амалга оширилмоқда.

Видеони BBC O'zbekнинг YouTubeдаги каналида томоша қилинг

Синов тариқасида асфальт йўлнинг 1 километрини қуёш нуридан қувватидан оладиган панеллар билан қоплаб чиқишди.

Бунга қарийб 6 миллион доллар сарфланди.

Бу - бинолар томига ўрнатилган қуёш батареяларидан 4-6 барақар қимматга тушди.

Балки ҳозир эмас, келажакда автомобиль йўлларининг устки қатламини қуёш панеллари билан қоплаш ўзини оқлаб қолар.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02