АҚШ дипломатияси Шимолий Корея борасида "натижа бермоқда"

трамп Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Америка Мудофаа вазири Жеймс Маттис АҚШ Шимолий Корея инқирозини дипломатияни ишлатиб ҳал қилишдан умидини узмаганини айтган. Икки давлат ўртасидаги кескин айтишмалардан бир неча кун ўтиб Маттис уруш "ҳалокатли" бўлиши мумкинлигини ва дипломатия натижалар келтира бошлаганини билдирган.

Расмий Пхенян сешанба куни Гуамдаги АҚШ базасига тўртта ракета учириш режасии якунланаётганини маълум қилган.

Олдинроқ Президент Дональд Трамп Шимолий Корея АҚШга қарши ҳаракат қилса "жуда, жуда асабийлашаётган" бўлиши мумкинлигини айтган.

У бу кетишда КХДР режими бошқа озчилик давлатлар каби балога учраши мумкинлигини таъкидлаган.

Таранглик июль ойида Шимолий Корея иккита қитъалараро баллистик ракета учирганидан сўнг бошланди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Жеймс Маттис уруш ҳалокатли бўлишини айтган

БМТ томонидан КХДРга нисбатан иқтисодий санкцияларни кучайтириш қарори Пхенянинг ғазабига сабаб бўлди.

Шимолий Корея Американинг Тинч океани ҳафзасидаги Гуам ҳарбий базасини ракета ҳужумига тутиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилганди. Тинч океанидаги ушбу кичик оролда АҚШнинг стратегик борбадирмончилари жойлашган ва 160 мингдан зиёд америкалик истиқомат қилади.

Пайшанба куни Калифорнияда гапирган АҚШ Мудофаа вазири Маттис можарога тайёр туриш унинг вазифаси эканлигини таъкидлаган.

Бироқ унинг айтишича, Давлат котиби Рекс Тиллерсон ҳамда БМТ элчиси Никки Ҳалей биргаликда диполоматик келишувлар олиб бормоқда ва у ўз натижаларини бера бошлагна.

У айнан қандай дипломатик йўллар қўлланилаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган. Шунга қарамасдан БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореяга нисбатан шанба куни янги санкциялар қўллашга келишган.

"Урушнинг фожиалари ҳаммага маълум. Урушга ҳалокатли бўлади, деган таснифдан бошқаси ортиқча", - деган Маттис.

Журналистлар ундан Американинг можарога нисбатан ҳарбий режалари ҳақида сўраганида Маттис мамлакат унга тайёр эканлигини, бироқ у душманга режасини олдиндан ошкор қилмоқчи эмаслигини таъкидлаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп пайшанба куни Шимолий Кореяга "ғазаб ва оловли ҳужум" билан таҳдид қилганди.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ