Ҳижобини ечишга мажбурланган муслима 85 минг долларли бўлди

Кристи Поуел 2015 йили ҳибсга олинган Фото муаллифлик ҳуқуқи CAIR
Image caption Кристи Поуел 2015 йили ҳибсга олинган

АҚШнинг Калифорния полицияси томонидан ҳижобини ечишга мажбурланган муслима 85 минг доллар билан тақдирланган. Шаҳар ҳокимияти маҳкама жараёнида ушбу суммани тўлашга рози бўлган.

Кристи Поуел 2015 йили ҳибсга олинган вақти ҳижобини ечишга мажбурлангани учун Long Beach шаҳри ҳокимиятини маҳкамага берган эди.

Ўшанда Кристи Поулнинг аёл зобит муомала қилсин деган талаби қондирилмаган эди. Муслима қамоқхонада тунни ҳижобсиз ўтказган.

Мултимедиа ўйнаш бу қурилмада дастакланмайди
Андижонда ҳижобли абитуриентлардан ҳужжат қабул қилинмаган

Шундан сўнг департамент ўзининг ҳижобга бўлган сиёсатини ўзгартирган.

"Энди ҳижобни ечишни фақат аёл зобитлар эркак зобитлардан ва маҳбуслардан овлоқ жойда талаб қилиши мумкин. Шунда ҳам бу нарсани зобитнинг хавфсизлиги учун эҳтиёж бўлганда сўраши мумкин", - деган Long Beach прокурор ёрдамчиси Монти Мачит "Лос Анжелес Таймс" газетасига.

Америка исломий алоқалар кенгашининг айтишича, Long Beach шаҳри ҳокимияти маҳкама давомида келишишга рози бўлган.

Муслима учун ҳуқуқий ҳаракатларни бошлаган Кенгашнинг маълум қилишича, полиция Кристи Поуелнинг ҳижобини бошқа эркак полициячилар ва ўнлаб маҳбуслар олдида куч билан ечиб олган. Муслима ушбу ҳодисани "чуқур руҳий азобланиш" сифатида талқин қилган.

Маҳаллий ABC7 нашрининг ёзишича, Кристи Поуелга нисбатан ўша вақти учта иш кўрилаётган бўлган. Кейинчалик уларнинг ҳаммаси бекор қилинган.

  • Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ