Трамп: Виржиниядаги ҳодисада икки томон ҳам айбдор

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Трамп миллатчиларни етарлича қораламасликда айбланмоқда.

АҚШ Президенти Доналд Трамп Виржиния штатидаги қонли зўравонликларда можаронинг икки тарафи - ҳам миллатчи ўнг қанот ва ҳам ўта сўл қанот фаоллар айбдор эканини айтди.

Душанба куни Трамп ўз баёнотида оқ ирқчиларни қоралаганди. Лекин, сешанба куни Ню-Йоркда қилган чиқишида у сўл қанотдагиларни барча айбни "алт-ўнгчилар"га юклашга уринишда айблади.

У, шунингдек, Шарлоттсвиллдаги можаро бўйича расмий муносабатнинг кечикканига барча фактларни йиғиш зарурати сабаб бўлганини билдирди.

Ўтган дам олиш кунларида танқидчилар Трампни мазкур воқеа борасида ўз таъзиясини изҳор қила туриб, ўнг қанотчиларни қораламаганликда айблашди.

Унинг душанба куни айтишича, ўз машинасини оломон устига ҳайдаб 32 ёшар аёлни ўлдирган ҳайдовчи ўзини ва ўз мамлакатини шарманда қилди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Ҳетер Ҳейес оломон устига машина ҳайдалганида ҳалок бўлди.

Трамп яқинлари Сенат олдида жавоб берадилар

Трамп Оқ Уйда ифторлик бермади

Трамп мусулмонларни киритмасликни бошлади

"Алт-ўнгчилар" ҳақида гапиряпсиз... Майли, лекин, "алт-ўнгчилар"га ҳужум қилиш учун келган "алт-сўлчилар"-чи? Уларда ҳам озгина бўлса ҳам, айб борми? Улар қўлларига тўқмоқ олиб, қуролланган ҳолда урушга тайёрланиб келганига нима дейсиз?" - деди Трамп матбуот анжуманида бир мухбирга юзланиб.

Ўзларини "алт-ўнгчилар" деб таърифлайдиган миллатчи ва ватанпарвар ташкилот ва гуруҳлар Шарлоттсвилл ҳокимиятининг фуқаролар урушида конфедератлар томонида курашган генерал Роберт Лининг ҳайкалини олиб ташлаш қарорига қарши намойишлар қилишди.

Трампнинг айтишича, Ку-клукс-клан, неонацист ва оқ ирқ устунлигини тарғиб қилаётган ташкилотлар ичида яхши одамлар ҳам бор.

Шанба куни давом этган намойишда бир "алт-ўнгчи" машинасини оломон устига ҳайдаши оқибатида Ҳетер Ҳейер исмли намойишчи ҳалок бўлди, 19 киши яраланди.

У АҚШ президентлари Жорж Вашингтон ва Томас Жефферсоннинг ҳам ҳайкалларини қулдор бўлганлари учун олиб ташлаш керакми, деб сўради.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар