Telegram асосчиси Путинга қарши #PutinShirtlessChallenge

Instagram post of Pavel Durov topless Фото муаллифлик ҳуқуқи Pavel Durov / Instagram
Image caption Telegram асосчиси Павел Дуров россияликларга чақириқ билан чиқди

Президент Путиннинг ярим яланғоч фотосурати Telegram асосчиси Павел Дуровга ғоя берди.

У россияликларни ўзларининг кийимсиз фотосуратларини социал тармоқларда эълон этишга чақирди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Президент Путин август бошида Сибир жанубидаги Тувада дам олаётгани фотосурати эълон қилинди

Павел Дуров Инстаграмда #PutinShirtlessChallenge акциясини бошлади. Шарт қилиб фотосуратни фотошопда ўзгартириш тақиқланди. Павел Дуровнинг ушбу эълони бир кунда 47000 дан зиёд одамга маъқул келди.

Бу жаноб Путинга илк бор "қарши чиқиш" бўлиши мумкин, бироқ Россия президенти бундан олдин ҳам ярим яланғоч ҳолда кўриниш берган эди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP/GETTY
Image caption Президент Путиннинг расмий фотосуратчилари унинг 2009 йилдаги ҳордиқдаги фотосуратини эълон қилган эдилар.

Павел Дуровнинг қадди-қомати кўпчиликка маъқул бўлди. Бу ҳақда бир неча мақтовлар ҳам битилди.

Дуров акциясига россиялик сиёсатчи Дмитрий Гудков ҳам қўшилди.

Ўз фотосуратини эълон қилиш чақириғига кўплаб россияликлар жавоб қайтардилар. Улар орасида Николай Соколов ва Константин Протский лар ҳам бор эди:

Фото муаллифлик ҳуқуқи Nikolay Sokolov
Image caption Николай Соколовнинг Инстаграмдаги фотоси
Фото муаллифлик ҳуқуқи Kostya Pro
Image caption Константин Протский ўзининг Олтой тоғи тепасидаги фотосуратини эълон қилди

Ва Анастася ҳам бу тадбирдан четда қолмаслигини намойиш этди.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anastasia
Image caption Anastasia accepted the #PutinShirtlessChallenge

Президент Путиннинг август бошидаги ҳордиғи Россия телеканалларида намойиш этилганидан кейин айрм Твиттер фойдаланувчилари "жаноб Президент тўртинчи муддат президентга тайёргарликни бошладими" деган мазмундаги саволларни қўя бошладилар.

Яна биров фақат печка устида ётадиган Емелянинг орзуларни рўёбга чиқарадиган чўртан балиқ ҳузурига боргани эртагини эслади.

Ёки бу суратлар Кремлнинг АҚШга муждаси эдими?

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Балиқ ови зўр бўлаяпти: Президент Путин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу

Айримлар ўз мушугининг яланғоч расмини ҳам эълон қилди:

Фото муаллифлик ҳуқуқи Marcus Loki
Image caption Marcus Loki ўз мушугининг яри яланғоч суратини Instagramда босди

Социал медиадаги чиқишлар BBC UGC ва Social News жамоаси, BBC Monitoring ходимлари Ярослава Кирюхина ва Ксения Идрисовалар томонидан тўпланган.

Алоқадор мавзулар