Олмос узукни 13 йилдан кейин топиб берган сабзи

Сабзи узук ичидан ўсиб чиққан Фото муаллифлик ҳуқуқи Submitted photo
Image caption Сабзи узук ичидан ўсиб чиққан

Канаданинг Алберта вилоятида яшайдиган 84 яшар Мэри Грэм 13 йил олдин йўқотган олмос узугини томорқасидан қазиб олган сабзи бўйнида топди.

Буви ўзининг никоҳ узугини 2004 йили томорқасида эгат тортаётган пайти йўқотиб қўйган.

Узугини роса қидирган, тополмагач, бу сирни оиласининг барча аъзоларидан сир тутишга ҳаракат қилган.

Бу ҳақда фақат ўғлига айтган.

Ўғли никоҳ узугига ўхшаш, бироқ анча арзон узукни сотиб олиб берган.

Мэри буви ҳеч нарса бўлмагандай арзон узукни тақиб юраверган.

Шу кунларда эса келини томорқадан янги сабзи узиб олган ва сабзини юваётиб узукни кўриб қолган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Anna Paahlsson
Image caption Худди шундай ҳодиса 2011 йили Швецияда ҳам юз берган.

Сабзи узукнинг ичидан ўсиб чиққан.

Келини эрига, эри эса онасига қўнғироқ қилиб топилдиқ ҳақида хабар берган.

Энди Мэри Грем узугини йўқотиб қўйганини ўз вақтида турмуш ўртоғига айтмаганидан афсусда.

Эри 5 йил олдин вафот этган экан.

"Эрим қувноқ одам эди, агар унга узугим йўқолганини айтганимда, бунинг устидан кулишнинг ҳам бир йўлини топар эди", дейди Мэри буви.

Мэри буви бундан кейин узугини эҳтиёт қилмоқчи.

Бу йўқолган узук томорқадан топилган илк ҳодиса эмас.

2011 йили Швецияда ҳам ўзининг никоҳ узугини томорқасида йўқотган аёл орадан 16 йил ўтганидан кейин ўсиб чиққан сабзи бўйнида топган эди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар