Саудия қатарлик ҳожиларга чегарасини очади

Саудия қатарлик Ҳаж зиёратчилари муаммоларга дуч келиши мумкин, дея огоҳлантирган эди. Фото муаллифлик ҳуқуқи EPA
Image caption Саудия қатарлик Ҳаж зиёратчилари муаммоларга дуч келиши мумкин, дея огоҳлантирган эди.

Матбуот хабарларига кўра, Саудия Арабистони йиллик Ҳаж зиёратини адо этишлари учун Қатардан бораётган зиёратчиларга ўз чегараларини очишга қарор қилган.

Бу хабар икки қўшни давлат ўртасидаги илк олиймақом учрашув ортидан эълон қилинди.

Араб давлатлари Қатар олдига қатъий шартларни қўйди

Эрон Қатарга 5 учоқ озиқ-овқат юборди

Трамп: Қатар тарихдан терроризм ҳомийси бўлган

Июнь ойида Саудия Арабистони ва яна уч мамлакат Қатарни террорчиларни қўллаб-қувватлаётганликда айблаб чиқишган ва Қатар билан барча алоқаларини узишган эди.

Саудия Арабистони қуруқликдаги чегараларини ёпиб қўйгани учун Қатар ўзининг 2,7 миллионлик аҳолиси учун озиқ-овқатни ҳаво ва сув орқали импорт қилишига тўғри келди.

Ўтган ой Саудия расмийлари қатарлик ҳожилар айрим чекловлар билан юзма-юз келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эдилар.

Қатар эса Ар-Риёдни Ҳаж зиёратини сиёсийлаштиришда айблаб чиқди.

БМТнинг диний эркинликлар бўйича махсус ҳисоботчиси ҳам Саудия Арабистонининг қадамларидан ўз хавотирини изҳор этди.

Саудия Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон ал-Сауд билан Қатар Шайхи Абдуллоҳ Бин Али Бин Абдуллоҳ Бин Жассим ал-Таний учрашувидан кейин муносабатлар ўзгарган.

Кузатувчилар фикрича, Саудия ва Қатар яхши истакларини изҳор этаётган бўлса-да, ҳали Қатарнинг Саудия, Арабистони, Баҳрайн, Миср ва Бирлашган Араб амирликлари билан баҳслари яқин орада якунига етмайди.

16 август куни Баҳрайн давлат телевидениеси Қатарни Баҳрайн мухолифатини 2011 йилги аксилҳукумат ғалаёнларида қўллаб-қувватлаганликда айблаб чиқди.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ