Полиция: Барселонадаги ҳужум теракт

Ҳодиса жойи Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP

Каталония полицияси Барселона шаҳри марказида оломон устига автомобиль ҳайдалганини террорчилик хуружи деб атади.

Бир инсон ҳалок бўлган, 32 киши жароҳатланган.

10 инсоннинг аҳволи оғир экани хабар қилинди.

Сайёҳлар орасида машҳур ва хорижликлар билан гавжум Каталония майдонига яқин Рамбла хиёбонида микроавтобус оломон устига ҳайдалган.

Матбуот хабарларига кўра, одамларнинг устига микроавтобусини ҳайдаб борган шахс автомобилдан тушган ва яширинган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Рамбла хиёбони 1 километр 200 метрга чўзилган

Шунингдек, шаҳардаги ресторанлардан бирида отишма рўй бергани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Ҳодиса жойи ўраб олинган.

Полиция маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга Каталония майдонига яқинлашмасликни маслаҳат берган.

Каталония майдонига яқин метро бекатлари ва темир йўл станциялари, дўкон ва ресторанларни ёпишга қарор қилинган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-0