Туркия мактаблари Дарвин билан хайрлашиб, жиҳодни ўқитадими?

Турк ўқувчилари Фото муаллифлик ҳуқуқи Getty Images
Image caption Янги ўқув дастури 5, 10 ёшлиларга таъсир қилади. Шунингдек, 9 синфдагиларнинг дастури ҳам ўзгаради

"Туркияда таълим тизими ҳеч қачон дунёвий бўлмаган. Диний дарслар мажбурий эди...аммо энди жиҳод ҳақида дарс ўтишар экан, бу жаҳолатдир".

Туркияда сентябр ойидан бошлаб янги ўқув дастури амал қила бошлайди. Мен билан суҳбатда бўлган бу 38 ёшли она бошқа ота-оналар каби хавотирда... Янги ўқув дастури 5, 10 ёшлиларга таъсир қилади. Шунингдек, 9 синфдагиларнинг дастури ҳам ўзгаради.

Аммо асосий муаммо Дарвин таълимотини дарсликлар жадвалидан чиқариш билан боғлиқ бўлиб қолмоқда.

"Тўққиз, ўн ёшли ўқувчиларга Қуръон ёдлатилмоқда. Менимча, диний таълимотни уйда бериш керак, мактабда эмас", дейди яна бир она.

У ўз номини аташни истамайди, хавфсизлигидан хавотирда...

Яна баҳсу мунозара марказига тушган масала бу дунёвий Туркиянинг асосчиси Камол Отатурк билан боғлиқ.

Унинг ҳаётига бағишланган дарслар қисқартилган.

Ўрнига жиҳод ғояси ва диний дарсларга кўпроқ жой ажратилган.

Фото муаллифлик ҳуқуқи Reuters
Image caption Мустафо Камол Отатурк ҳаётига бағишланган дарслар қисқартилган

Ўтган йилги давлат тўнтаришига уриниш ҳам янги дарсликлардан алоҳида жой олган.

Дунёвий мухолифат президент Ражаб Тойиб Эрдўғонни Туркияни тобора исломлаштиришда айблайди.

Эрдўғон ҳам "иймонли авлод" етиштириш ғоясини бир неча бор такрорлаган.

Эрдўғон: "Қўлида қуроли йўқ одамларнинг имони бор эди"

Туркияда йирик маҳкама иши

Таълим вазири Исмет Йилмазга кўра, дарсликларда фақат такрор бўлиб қолганлари, эскилари ва кераксизлари тугатилмоқда,холос, жами ўзгаришлан 100 мингдан ортиқ ва фақат бир нечасига "ёпишиб олиш" адолатдан эмас,

Дарвин мактаблардан қувилмоқдами?

Таълим вазири эволиюция назарияси мутлақо дарсликлардан чиқарилганини рад этади.

"Биз эволюцияга қарши эмасмиз. Фанга қарши чиқиб бўлмайди. Масалан, мутация, модификация, мослашувчанлик ва насллар ҳамон ўқитилади ва буларнинг бари эволюциянинг бир қисмидир".

"Биз фақатгина эволюцияни кейинроққа, каттароқ синфларга кўчирмоқдамиз".

Аммо танқидчиларга кўра, инсоннинг келиб чиқишига оид илмий қарашлар ҳам дарсликлардан чиқариб ташланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар

Бу мавзуда батафсилроқ