Ўзбек қизи Шотландия саҳнасини қандай забт этди?

Image caption Камилла Маҳмудова "Гоблинлар юрти"да бош ролни ижро этган биринчи осиёлик.

Эдинбург Fringe фестивалида 19 яшар талаба ўзбек қизи юлдузга айланди.

Камилла Маҳмудова бош ролни ижро этган "Гоблинлар юрти" спектакли икки йирик мукофотни қўлга киритди.

Бу борадаги лавҳамизни томоша қилинг.

Камилла Эдинбургда ўтадиган айни халқаро болалар фестивалида Европа эртаклари бош қаҳрамонини саҳнада гавдалантирган биринчи Осиёлик бўлди.

Камилла Маҳмудова ҳозир ўзбек сиймоларини Британия саҳнасига олиб чиқиш йўлида ишламоқда.

Спектакль Aulos Productions маҳсули.

Тамарахоним сурати муаллифи - Макс Пенсон.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Бу мавзуда батафсилроқ