Туркия Россиядан С-400 зенит ракеталари сотиб олади

Фото муаллифлик ҳуқуқи MIKHAIL DZHAPARIDZE/TASS
Image caption Аввалроқ Пентагон эҳтимолий битим юзасидан хавотир билдирганди

Туркия Россия билан С-400 зенит ракеталари тизимини сотиб олишга доир шартномани имзолаган.

Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон "Ҳуррият" рўзномаси билан суҳбатда маълум қилган.

Блумберг агентлигининг турк ҳукуматидаги манбага иқтибосан хабар қилишича, Туркия илк иккита тизимни келаси йил қабул қилиб олади.

Яна иккита С-400 эса Туркия ҳудудида йиғилиши кутилмоқда.

Бу 1952 йилдан буён НАТО аъзоси бўлган Туркиянинг Россия билан биринчи йирик қурол-яроғ битимидир.

Россия томонидан битимни Президент Путиннинг ёрдамчиси Владимир Кожин тасдиқлаган.

Унинг ТАСС агентлиги билан суҳбатда айтишича, ғарб давлатлари Туркияга С-400 зенит ракеталарини сотиб олмаслик учун босим ўтказишга уринмоқда.

Шу йил июлида Пентагон эҳтимолий битим юзасидан хавотирларини билдирганди.

С-400 зенит ракеталари 400 километр масофани нишонга олади.

Бу Американинг "Пэтриот" ракеталари имкониятидан бир неча баробар кўр, демакдир.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02