Италиялик аёл итига қарагани учун "бюллетен"га чиққан

Фото муаллифлик ҳуқуқи Alamy
Image caption Италиялик аёл итига қарагани учун "бюллетен"га чиққан

Ити касал бўлиб қолгани учун ишга бормаган италиялик аёлнинг маҳкама унинг фойдасига ҳал бўлган.

Rome's La Sapienza университети академиги бўлган бу аёл итига қараш учун ишга чиқмаган ва айни кунлар учун маошидан чегириб қолмасликларини талаб қилган.

Италия маҳкамаси бу қадар ажабтовур иш билан биринчи марта рўпара келган.

Ҳакам университет маъмурлари академикнинг ишга чиқмаган кунларини "жиддий, оилавий ва шахсий узрли ҳолатлар" қаторига қўшиши керак, деган даъвони қабул қилган.

Академик аёл Cucciola исмли 12 яшар кучугига жарроҳлик амалиётидан кейин қараш учун икки кун ишдан қолган.

Унинг адвокатлари Италия қонунчилигидаги ҳайвонлар азобланишига йўқ қўйганлик учун 10000 евро жарима ва бир йиллик қамоқ жазосини сабаб ўлароқ келтиришган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар