“Қассобга ёғ, эчкига жон қайғуси”ми?

Африка

"Эшаклар йўқ бўлиб кетмоқда..." - бугун дунё бўйлаб айни шу мазмундаги хавотирлар ҳам ўртага чиққан. Эшаклар сонининг кескин камайиб кетаётгани жиддий ташвишларга замин яратган.

Бунга Хитойда эшак терисига бўлган талабнинг ҳаддан зиёд кучайиб бораётгани сабаб бўлган.

Хитойда ундан фойдали озиқ-овқат маҳсулотлари ва анъанавий дори-дармонлар тайёрланади.

Бундан ташқари, Хитойда эшак гўштидан турли таомлар ҳам тайёрланади.

Худди шу боис, айниқса, сўнгги йилларда Хитойда эшакларнинг сони кескин камайиб кетган.

Таъминотчилар энди эшак излаб, ўзга давлатларга юз тутишган.

Бундан энг кўп африкаликлар жабр чекишмоқда экан.

Тафсилотлари видеоламҳамизда, назардан қочирманг.

Ўзбекистонда уй ҳайвонлари пропискага қўйилади

Эшак терисидан нима фойда?

Эшак аксарият Африка давлатларида ҳам нақлиёт ва ҳам деҳқончилик воситаси ҳисобланади.

Энди эса, айниқса, сўнгги йилларга келиб, эшакларнинг нархи икки баробарига қимматлаб кетган.

Эшакларни ўғирлаш ҳоллари ортган, янгисини сотиб олиш аксарият оилаларга қийинлик қилиб қолган.

Кузатилаётган қурғоқчилик эса, "дард устига чипқон бўлган".

Кўплаб оилалар иложсизликдан яккаю ягона эшакларини сотишга мажбур бўлишган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан Whatsapp, Telegram ва Viber орқали боғланишни истасангиз, телефонимиз: +44 78-58-86-00-02

Алоқадор мавзулар