Франция сиёсатчилари жума намозига қарши намойишга чиқишди

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Сиёсатчиларга кўра, кўча намоз ўқиш учун ажратилган жой эмас.

Франциянинг юз нафарча сиёсатчиси Париж мавзеларидан бирида мусулмонларнинг жума намозини ўқишига қарши намойишга чиқишди.

Миллий мадҳияни куйлаётган ва француз байроғидаги уч рангдан лента тақиб олган сиёсатчилар Клиши мавзесидаги кўчада 200 намозхоннинг ибодатини буздилар.

Полиция икки томонни айри тутишга уринди, аммо ёқалашлар юзага келди.

Танқидчиларга кўра, Франциянинг қаттиққўл дунёвий тизими остида жамоатчилик жойларида ибодат қилинмаслиги керак.

Намозхонлар эса, март ойида ҳокимият уларнинг ибодат хонасини олиб қўйиши ортидан намоз ўқишга жой қолмаганини айтишади.

Франция Ғарбий Европадаги энг катта - беш миллион мусулмон аҳолига эга.

Фото муаллифлик ҳуқуқи AFP
Image caption Клишидаги мусулмонлар улар учун ибодат маскани йўқлигини айтишади.

"Жамоатчилик жойини бу йўсинда эгаллаб бўлмайди", - деди жума кунги намойишга бошчилик қилган маҳаллий кенгаш президенти Валери Пекрес.

Клишининг ўнг қанот ҳокими Реми Мюзо Ички ишлар вазирлигини кўчалардаги ибодатни ман қилишга чақирди.

"Мен ўз ҳудудимдаги ҳар бир кишининг тинч-осойишталиги ва эркинлигини кафолатлашга масъулман", - деди у.

Абдулқодир исмли намозхоннинг AFP хабар агентлигига айтишича, улар кўчада ҳар жума намоз ўқишни истамайдилар ва алоҳида ибодат жойи бўлишини истайдилар.

У, шунингдек, француз сиёсатчилари ўз намойишлари чоғида мадҳияни куйлаганларидан норози бўлганини билдирди.

"Улар Марсельезани куйлаб, уни юзимизга отгандек бўлишди. Лекин ҳаммамиз бу ерда французмиз. Биз французмиз. Яшасин Франция!" - деди у.

Буркиниларни тақиқлаш унга талабни оширди

Парижда мусулмонларнинг кўчаларда намоз ўқишлари тақиқланди